Назад
Спортчиларимиз чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишмоқда
Маълумки, коронавирус сабаб Республикамиз бўйлаб карантин ҳолати жорий қилингач, барча спорт турлари турлари бўйича ўқув-машғулот йиғинлари бекор қилинди. Спортчиларимиз эса уй шароитида машғулот ўтказишди.
Секин-аста карантин талаблари юмшатила бошланди, футбол бўйича миллий чемпионат баҳсларининг мухлисларсиз давом этишига рухсат берилди. Бу эса яқин вақт ичида бошқа спорт турлари бўйича терма жамоамиз вакилларининг ҳам йиғин бошлашлари мумкинлигини англатиши табиий. Қолаверса, спортчиларимизнинг айни пайтдаги саломатлигини назорат қилиш олдимиздаги асосий вазифалардан бири.
Айни шу мақсадда МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида тасдиқланган график асосида турли спорт турлари бўйича терма жамоаларимиз чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишмоқда. Текширув жараёнида улардан COVID-19 учун, шунингдек, мобил лаборатория таҳлиллари ҳам олинмоқда.
Таъкидлаш жоиз, текширувгача бинода барча хавфсизлик чоралари кўрилиб, иш жараёнида белгиланган санитар-эпидимиологик тартиб-қоидаларга қатъий амал қилинмоқда.
10.06.2020
17:47
913