Назад
Нодира Йўлдошевани табриклаймиз!
Бугун дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нодира Йўлдошева ўз таваллуд айёмини нишонлаяпти.
Нодира Йўлдошева 1998 йилнинг 2 июнь куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Мураббийи - Баҳодир Узакбергенов. Бугунги кун қаҳрамони халқаро мусобақаларда -78 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келяпти. Токио-2020 Олимпиадасига бериладиган лицензия учун кураш олиб бормоқда. У ёшлар ўртасида Осиё чемпиони бўлган. 2018 йил Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида кучли бешликдан жой олган.
Фурсатдан фойдаланиб, Нодира Йўлдошевани Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, мураббийлар штаби ҳамда дзюдочилар номидан ҳаётидаги бугунги унутилмас кун - таваллуд айёми билан муборакбод этамиз. Унга бахт, сиҳат-саломатлик, мусобақаларда эса омад тилаймиз. Қўлинг ҳамиша баланд бўлсин, НОДИРА!
Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати
02.06.2020
04:23
928