Назад
Муҳриддин Тилововни табриклаймиз!
Бугун дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Муҳриддин Тиловов ўз таваллуд айёмини нишонлаяпти.
Муҳриддин Тиловов 1994 йилнинг 1 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида дунёга келган. Аввалига кураш, кейин эса дзюдо спорт турида шуғулланишни бошлаган. Мураббийи - Абдурашид Бўриев. Бугунги кунда -66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Ўтган 2019 йил Муҳриддин учун омадли келди. У Ўзбекистон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Хитойнинг Ухань шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон армия ўйинларида терма жамоамиз ҳисобига кумуш медални тақдим этди.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, мураббийлар штаби ва дзюдочилар номидан Муҳриддин Тилововни бугунги унутилмас кун - таваллуд айёми билан муборакбод этамиз. Унга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилаймиз. Татамида қўли ҳамиша баланд бўлсин!
01.06.2020
16:54
996